Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 7 январь куни соат 01:30 ларда Уйчи туманидаги Учқўрғон-Уйчи-Наманган йўлининг 30 кмда 1981 йилда туғилган уйчилик фуқаро Матиз русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.