Унда рассомнинг 25 та рангтасвир, 35 та Бухоро “Абру-баҳор” замонавий услубидаги ишлари ҳавола этилди.
Мусаввирнинг Бухоро “Абру-баҳор”-баҳор ёмғири техникасида ишланган ишлари кўпчиликни эътиборига молик бўлиши шаксиз. Уларни юзага келтиришда ижодкор ўрта асрлар миниатюраси, шунингдек, баъзи қўлёзмалар саҳифаларини безашда қўлланилган қадимий технитехника устида тинимсиз ишлаганлиги аён бўлади.
Натижада ўзига хос замонавий “абру-баҳор” услубини шакллантиришга муваффақ бўлган.
Аралаш бўёқларнинг сувли аралашмаси махсус қоғозларга шимдирилиб, ажойиб фактуралар юзага келтирилади ва улар асарнинг замини бўлиб хизмат қилади. Бир қарашда жўн кўринишга эга бўлган абру-баҳор техникасида ишланган бундай асарлар табиатининг енгиллиги, рангларнинг борлиққа сингиб, ғойиб бўлиши билан имперссионизм мусаввирлари асарларини, тасвирнинг эврилиши билан сюрреализмни эсга солади.
Ўзбекистон Бадиий академияси ахборот хизмати