Учрашувда мавсумий ишларда вақтинча бандликни таъминлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, Жанубий кореялик иш берувчиларни мигрант ишчиларни танлаш жараёнига жалб этиш механизмларини ишлаб чиқиш, мавсумий ишлар меҳнат бозори билан танишиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг мамлакатни тарк этиш олдидан карантин тадбирларига риоя этилишини ташкил этиш жараёнига Жанубий кореялик мутахассисларни ҳам жалб этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Жанубий Корея вакиллари билан меҳнат бозорини ривожлантириш, меҳнат муҳожирларининг карантин талабларига риоя қилишида шаффофликни таъминлаш, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат салоҳияти ҳақида мавсумий ишларга жалб қилувчи иш берувчиларнинг хабардорлигини ошириш каби соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи давом этмоқда.