Қатарда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида бугун навбатдаги баҳслар бўлиб ўтади. Шуниси қизиқки, 3-тур доирасидаги Коста-Рика – Германия беллашувини чемпионатлар тарихида биринчи марта аёл ҳакам – франциялик Стефани Фраппар бошқаради.
Унга қанотларда бразилиялик Неуза Бэк ва мексикалик Карен Диас Медина ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини ҳондураслик Саид Мартинес бажаради.
Фраппар чемпионатнинг биринчи туридаги Мексика – Польша баҳсида тўртинчи ҳакам вазифасини бажарган.