Собиқ баскетболчи Air Jordan 13 кроссовкасини 1998 йилги НБА финалида кийган. Кроссовканинг "Сўнгги рақс" деб номланишининг сабаби бу Жорданнинг "Чикаго Буллз" жамоасидаги сўнгги мавсуми бўлган эди. Ўша ўйинда у 37 очко тўплади, унинг жамоаси "Юту Жаз"ни 93:88 ҳисобида мағлуб этиб, ўн йил ичида олтинчи чемпионлигини қўлга киритди. Ўйиндан сўнг Жордан кийим алмаштириш хонасида ишлаган рақиб жамоа ходимига кроссовкасини совға қилди.

CNBC порталининг таъкидлашича, поябзал прогноз қилинган миқдорнинг пастки чегарасида сотилган Sotheby's аукциони экспертлари кроссовка икки миллиондан тўрт миллион долларгача сотилишини кутишган.

Маълумот ўрнида: 2021 йилда Жорданнинг 1984 йилда НБАдаги дебют мавсумида майдонга кийиб чиққан кроссовкаси 1,472 миллион долларга, 1982/1983 йилги мавсумида Шимолий Каролина университети жамоасида кийган футболкаси 38 миллион долларга сотилган, 2022 йилда эса унинг сўнгги мавсумдаги футболкаси 10,1 миллион долларга сотиб олинган ҳамда энг қиммат спорт кийими сифатида эътироф этилган, деб хабар беради mir24.tv.