Модулли тўпламлар LightMix деб номланди. Улар вируснинг тарқалишини баҳолаш ва жамоатчилик соғлиғини сақлашда даволаш, вакциналар ва чора-тадбирларнинг таъсирини кузатишга ёрдам беради, дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, тест-тизимлардан бири ортопоксвирусларни аниқлайди. Яъни маймун чечаги ҳам ана шу туркумга мансуб. Иккинчиси фақат маймун чечагини, учинчиси эса юқорида номлари келтирилган барча вирсуларни бир вақтнинг ўзида аниқлайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қарганда, шу кунгача 131 кишида маймун чечаги аниқланган. Инфекцияни юқтириш билан боғлиқ энг кўп ҳолат Испания, Португалия ҳамда Буюк Британияда қайд этилган, дейилади lenta.ru сайтида.