Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент тумани бўлимлари, вилоят ИИББ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. тумандаги “А.Навоий” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида 3 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 190,4 млн сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.