Франция терма жамоаси 14:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мбаппе 24 ёшигача 300 гол киритиб, бу борада португалиялик Криштиану Роналду ва аргентиналик Лионель Мессини ортда қолдирди. Роналду ва Месси бу маррани 25 ёшида забт этишганди. Килиан 407 учрашувда 300 та гол урди.
Франция терма жамоасининг кечаги ғалабаси саралаш турнири тарихидаги энг йирик ғалаба бўлди. Саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Дидье Дешам шогирдлари Греция терма жамоасига қарши баҳс олиб боради, деб хабар беради euro-football.ru.