Таъкидланишича, Агентлик томонидан «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»га тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Киритилган ўзгаришлар қуйидагиларни назарда тутади:

қўшимча инвестицияларни жалб этиш учун ушбу молиявий воситадан фойдаланиши мумкин бўлган компаниялар доирасини кенгайтириш;

облигациялар чиқариш қоидаларини хусусий жойлаштириш (ёпиқ обуна) учун соддароқ талаблар ва фонд биржа орқали оммавий жойлаштириш (очиқ обуна) учун юқорироқ талабларни жорий этиш йўли билан иккига ажратиш;

қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласини битта проспектга бирлаштириш (хусусийлаштирилаётган корхона ва инвестициявий фондлар бундан мустасно).