Жумладан,  пара сузишнинг S8 классида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича эркаклар ўртасида Азизбек Бойназаров 01:21:39 дақиқа натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга сазовор бўлди. 

Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -65 кг вазн тоифасида Шерали Аҳмедов 138 кг тошни бўйсундирди ва олтин медални қўлга киритди. 

Шу тариқа  Ўзбекистон делегацияси ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларини 11 та олтин,  2 та кумуш ва 5 та бронза,  жами 18 та медаль билан якунлади.

Маълумот ўрнида: Спортчиларимиз 9 декабрь куни Ўзбекистонга қайтиб келади.