Навбатдаги медиа-тренинг журналист ва блогерлар, хусусан, ёшлар учун ўзига хос мактаб бўлди.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доценти Гулнора Нишонованинг мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараённи кенг ёритишда журналистлар, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ўрни, иштироки, ҳуқуқлари, вазифалари ва касбий масъулияти масалаларидаги маълумотларини аудитория катта қизиқиш билан тинглади.
Тренингда сайлов жараёнларини ёритишнинг муҳим йўналишлари, компонентлари, журналистнинг сайлов қонунчилигини билмаслиги оқибатида юзага келадиган вазиятлар, ОАВ вакиллари овоз бериш жараёнида ва ундан кейинги вазиятларда қай тартибда иш олиб бориши лозимлиги каби масалаларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Сайлов кодексида белгилаб қўйилган тартиб-қоидалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Медиа-тренинг давомида амалий машғулот ҳам ташкил этилиб, унда иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда сайлов жараёнлари бориши, ужараёнларнинг ОАВда ёритилиши борасидаги ютуқ ва камчиликлар, шунингдек, муаммолар таҳлил қилинди.
Медиа-тренинг сўнггида гуруҳларнинг хулосалари тингланди.