Лойиҳа доирасида ЎзЖОКУ талабалари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Хўжакент” оромгоҳида бўлиб, Ўзбекистоннинг туризм, спорт ва маданий салоҳиятини очиб бериш ҳамда бунда ОAВнинг ролига бағишланган қатор семинар ва тренингларда иштирок этишди.
“Mediacamp” тадбирини Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов очиб берди, у Ўзбекистоннинг имижини яратиш, бу ердаги ислоҳотлар ва янгиликларни ёритишда ОAВ вакилларининг ўрни нақадар муҳим экани, бу борада бўлажак журналистларга катта умид билдирилаётганини таъкидлади.
Шу ўринда Бош вазир ўринбосари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетида айнан туризм соҳаси тарғиботига доир “Travel journalism” йўналишининг очилгани ҳамда унинг мақсадига алоҳида тўхталди ва келгусида “Mediacamp” лойиҳасини икки университет талабалари билан биргаликда ўтказишни таклиф этди.
Тадбир доирасида юртимиз сайёҳлик салоҳияти, жумладан Бўстонлиқ тумани туристик салоҳияти ҳамда спортни ривожлантиришга доир энг яхши материал тайёрлаган талабалар рағбатлантирилиши маълум қилинди.