Баҳаво ҳавоси, тиниқ булоқ ва сойлари, яшил олами, гўзал гулзорларига бир бор қадам қўйиб муаттар гул ифорларидан дилингиз яйрайди. Бу азиз ва муқаддас масканда улуғ аждодларимиз ҳаёт кечиришган ва авлодларга ўлмас асарларни мерос қилиб қолдириб кетишган. Ҳазрати Ҳувайдо бобомиз зиёратгоҳи бу ерда салобат тўкиб туради. Мустақиллик йилларида биринчи Президентимиз томонидан Ҳувайдо бобо зиёратгоҳида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Миллий ўймакорлик санъати асосида гўзал мажмуа бунёд этилди. Бугунги кунда мазкур зиёратгоҳ узоқ яқиндан келган зиёратчилар билан гавжум. Бу ернинг табиати, яшил олами унга қадам ранжийда қилган кишиларнинг бахру дилини очади. Қалбига ҳотиржамлик ва сокинлик олиб киради.
Ҳонқиз қишлоғи нафақат табиат манзаралари балки меҳнатсевар, миришкор деҳқонлари билан ажралиб туради. Ҳонқизликлар ерни севиб, бир парча томорқасидан ҳам самарали фойдаланиб, юқори даромад олиб, оиласи фаровонлигини ошириб бормоқда.
Қишлоқнинг "Оқ олтин" маҳалла фуқаролар йиғини "Жайҳун" кўчаси 104-уйда яшовчи Ҳудойберди Турсунқулов ҳам ўз томорқасидаги 2 ярим соат ер майдонида иссиқхона ташкил этиб унда бодиринг, помидор етиштириб келмоқда.
-Йилига шу еримиздан икки бор ҳосил оламиз,-дейди Ҳудойберди ака биз билан суҳбатда. Йилига 10 миллион сўм даромад оляпмиз. Шукур ҳаётимиз фаровон бўлиб, умримиз мазмунга тўлиб бормоқда. Замонавий машина, уй жойларимиз бор деб шукроналик сўзларини билдирди суҳбатдошимиз.
Дарҳақиқат Ҳонқизликларнинг суяги меҳнатда қотган десак асло муболаға бўлмайди. Оқ олтин маҳалласида яшовчи яна бир ҳамюртимиз Рўзалиота Тўйчибоев 80 ёшга кирганига қарамай қўлидан кетмонини қўймайди. Томорқасидаги сабзовот экинларини парваришлаб, токзорлар оралаб ҳаётини ҳалол меҳнатда ўтказмоқда.
Отахонни айтишичи қишлоқ ҳудудидаги 2 гектар ерни олиб, у ерда гўзал боғу роғларни яратибди.-Аввал бу ерлар шўр ерлар бўлиб, экинларни ривожланиб кетишига кўпчилик ишонмасди. Меҳнат қилдик, сув олиб келдик энди эса бу ерда ўрикзору, шафтолизорлар яшнаб ётибди. 140 туп ўрик, 70 туп шафтоли дарахтлари мевалар тўкиб, ҳосиллари кўзни яшнатмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят ва Фарғона туман кенгаши ходимлари Хон қиз қишлоғининг ана шундай меҳнатсевар, бағри кенг инсонлари билан суҳбатлашишар экан, уларнинг шижоати ва меҳнатига тасаннолар айтишди.
Фотима Ўктамова,
Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши матбуот ходими.