Ишчиларни ишдан бўшатишнинг энг юқори хавфи савдо, маиший хизмат, маъмурий ва ёрдамчи ишлар, хизмат кўрсатиш ва транспорт соҳаларида қайд этилди, деб ёзади "Известия", Россия Меҳнат вазирлиги маълумотларига таяниб.

Иш жойларини йўқотиш хавфи мавжуд ҳудудларни белгилашда мансабдор шахслар карантин давридаги маълумотларга таянишди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ишдан бўшатилиши кутилаётган ходимларнинг умумий сони ишлайдиган россияликларнинг 0,4 фоизини ташкил қилади.

Ишдан бўшатишнинг минимал хавфи логистика, консальтинг, кимё ва ёқилғи саноатида, шунингдек металлургияда қайд этилган.

Август ойи бошида мамлакатнинг бандлик хизматлари томонидан 3,3 миллион ишсиз рўйхатга олинган. Бир йил олдин бу кўрсаткич атиги 0,7 миллион эди.