Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган хотин-қизлар ва ёшларга давлат томонидан манзилли кўмак бериш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.

Билим ва касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи бўлган ёшларга моддий ёрдам бериш мақсадида “Ёшлар дафтари” ҳаётга тадбиқ этилди. Унга киритилган ёшларни даромад манбаи билан таъминлаш учун “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида ер майдонларини ижарага бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

“Ярмаркада Тўрткўл туманида “Ёшлар дафтари”га киритилиб, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида ер билан таъминланган ва мўл ҳосил олган ёшлар ҳам ўзлари этиштирган маҳсулотлари билан иштирок этди. “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида бизга 20 сотих ер майдони ажратиб берилди. Дастлабки этиштирган ҳосилимиздан бугунги ярмаркага олиб келдик. Бу йил яхши даромад олишни ният қилганмиз”, дейди тадбир иштирокчиси Ж. Абдуллаев.

“Ёшлар дафтари”га киритилиб, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида ер майдони ажратилган 80 нафар ёш деҳқон ўзлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан агро ярмаркада иштирок этди.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

Янги Ўзбекистон мухбири