Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда таъкидланган.
Учрашувда, шунингдек, энг чекка ҳудудларида эҳтиёжманд оилаларга тегишли ёрдамлар кўрсатиш, оғир шароитдаги маҳаллаларда ичимлик суви билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар ва фуқаролар учун турли иш ўринлари яратиш каби йўналишларда ўзаро ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш ҳақида келишиб олинди, деб хабар бермоқда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Ўйлаймизки, бу хайрли иш ҳам фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун яна бир эътибор бўлади.