3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Наманган вилоятида имконияти чекланган фуқаролар, бемор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинмоқда. Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти жамоаси ҳам мазкур хайрли ишларда фаол қатнашаётир.
Айни пайтда олий таълим муассасасида ногиронлиги бўлган бир ходим фаолият кўрсатади, йигирма бир нафар талаба таҳсил олади. Мазкур сана муносабати билан улар учун тадбир ташкил этилиб, эсдалик совғалар топширилди.
Бундан ташқари, институт жамоаси Тўрақўрғон туманида истиқомат қилаётган 9 нафар имконияти чекланган фуқаро, бемор ва ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олди. Хонадон аҳлига моддий ва маънавий кўмак берилиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.