Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов дастлабки суриштирув маълумотларини маълум қилди.
Таъкидланишича, видеодаги ҳолат жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизил-сув маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.
Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар (2008 й.т. С.Х., Д.И ва В.Л) тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходималари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.