Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари И.Мелибоев, М.Имомназарова, Ғ.Қаюмовларга туман марказида қуриб битказилган барча қулайликларга эга хонадон калитлари топширилди.
– Янги йил қувончли воқеалар бой бўлмоқда, – дейди янги уй соҳиби Икромжон Мелибоев. – Қўшимча квота асосида Фарғона давлат университетига имтиёз асосида талабаликка ҳам қабул қилиндим. Бизга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан чексиз миннатдормиз.
Жорий йилда Фарғона вилоятида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг 68 нафари барча қулайликларга эга бўлган замонавий уй-жойлар билан таъминланади.
Расулжон Камолов,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.