Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси ТИВ расмий вакили баёнот берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги Элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борди.

Натижада дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча юртдошларимиз қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларимизнинг шахси аниқланган.

Мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.