Унинг сўзларига кўра, 33 эркак ва 10 аёл ҳалок бўлган. Аввалроқ 39 киши ҳалок бўлгани ва 10 киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган эди.

500 мингга яқин корхона ва аҳоли хонадонлари электр таъминотисиз қолди. Диспечерлик минораси вайрон бўлган Акапулко аэропортининг фаолияти тикланди. Шаҳарда қолиб кетган сайёҳлар олиб чиқилмоқда, вилоятга шифокорлар етиб бормоқда, дори-дармонлар етказиб бериляпти. Оғир аҳволдаги беморлар қўшни Мичоакан штатига етказилмоқда.

Транспорт алоқалари узилиб, бензин, сув ва озиқ-овқат танқислигига олиб келди. Расмийлар, кўнгиллилар ва Қизил хоч бутун мамлакат бўйлаб мексикаликлар томонидан тўпланган озиқ-овқат пакетлари, дори-дармонлар, зарурий товарлар ва инсонпарварлик ёрдамларини тарқатмоқда. Тўфон оқибатларини бартараф этиш учун Геррерога 14 мингга яқин фавқулодда хизматлар ва ҳарбий хизматчилар юборилган, деб хабар беради mir24.tv.