Бу ҳақда штатнинг Фуқаролик ҳимояси хизмати X ижтимоий тармоғига хабар берди.

“Гап XA-PRO борт рақамига эга Cessna Citation III хусусий самолёти ҳақида бормоқда, у Акапулко шаҳридан (Герреро штати) Толука шаҳрига йўл олган. Бортда саккиз нафар йўловчи ва икки экипаж аъзоси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.

Фуқаролик ҳимояси хизмати воқеа жойида ишлар давом этаётганини қўшимча қилди. Ҳалокат сабаби аниқланмоқда, деб хабар берди report.az.