“Дастлабки маълумотларга кўра, сешанба куни эрталаб Масатлан-Кульякан-Максиписта трассасида йўловчи автобуси ва трейлернинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган ва 22 киши жароҳатланган”, — дейилади телеканал сайтида.
Ҳодиса Элота яқинида содир бўлган, хабарларга кўра, трейлер икки қаватли йўловчи автобусига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида ҳар иккала транспорт воситаси ҳам ёниб кетган.
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси маҳаллий аҳолидир. Фуқаро муҳофазаси хизмати қурбонлар ва жабрланганларни аниқлаш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.