Сайлов участкаси эрталабки саккиздан бошлаб сайловчилар билан гавжум эди. Ҳатто айрим фуқаролар сал вақтлироқ ҳам келиб, овоз бериш вақтини кутиб турган экан.
Бу шаҳримиз фуқаролари ўз келажаги, фарзандлари бахту иқболи, фаровон ҳаёти учун масъулиятни ҳис қилаётгани намунасидир. Ҳозиргача шаҳримизнинг 51 фоиздан зиёд сайловчиси муҳим сиёсий жараёнда ўз танловини амалга оширгани ҳам фикримиз тасдиғидир.
Таъкидлаш керакки, бу йилги Президент сайлови фуқароларнинг фаол иштироки ва очиқлик, шаффофлик тамойиллари, демократик талаблар асосида бўлиб ўтмоқда.
Шундай экан, ҳар биримиз ўз овозимиз билан келажагимиз пойдеворига мустаҳкам асос қўяйлик.
Азиз юртдошлар, мен ўз танловимни амалга оширдим. Сиз ҳам шошилинг. Зеро, ҳар биримизнинг овозимиз эртанги ҳаётимиз кафолати сифатида бўй кўрсатади.
Равшан ДАСТИРОВ,
Халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBW) вице-президенти,
Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси,
Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси