Умумтаълим мактабларида маънавий муҳитни яхшилаш, ўқувчиларнинг бўш вақтини унумли ташкил этиш, уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, турли тадбирлар ўтказиш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолди.

Шу маънода Юнусобод туманидаги 302-мактабда  ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасидаги ишлар тизимли олиб борилмоқда. Хусусан, "Маънавият куни"да мактабда маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинаётгани фикримиз далилидир.

Куни кеча Тошкент молия институти билан ҳамкорликда 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Мен соғлом турмуш тарзини танладим" шиори остида спортнинг кураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Тадбирга    Тошкент Молия институти кафедра мудири Б Утанов, Статистика ва экономика кафедраси доценти А Жумаев, Жисмоний маданият кафедраси ўқитувчиси А. Юлдашев ташриф буюрди.

Иштирокчилар қизғин беллашдилар. Мусобақада 1-ўринни  10 "Д" синф ўкувчиси Мирсамир Миряқубов,  2-ўринни  11 " Е" синф ўқувчиси Жавоҳир Абдувалиев, 3-ўринни   11 " Е" синф ўқувчиси Мирадҳам Мирсаидов эгаллади. Ғолиблар меҳмонлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақа ўқувчиларда илиқ таасурот қолдирди.  

Ўйлаймизки, олийгоҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган бу каби спорт тадбирлари ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Наврўз Қадамов,

мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси