Унга кўра, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиш талаблари қатъийлаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, ЎРҚ-1118 билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритилди. Янги тартибга мувофиқ, қуйидаги ҳолатлар учун жавобгарлик кучайтирилди:

  • халқаро ташувларни ёки 400 км ва ундан ортиқ масофадаги шаҳарлараро қатновларни такографсиз амалга ошириш;
  • носоз ёки ўчирилган такографдан фойдаланиш;
  • ҳайдовчида такограф картаси бўлмаслиги;
  • ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилмаслиги.

Ушбу қоидабузарликлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима белгиланган.

Янги қонун 2026 йил 10 майдан кучга киради.

Мутахассислар фикрича, мазкур чоралар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг ортиқча чарчашининг олдини олиш ва йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга хизмат қилади.