Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан “Менинг маҳаллам – 30 ёшда" шиори остидаги видеолавҳалар танлови ўтказилмоқда.

Видеолавҳаларда ўтган йиллар давомида маҳалла тизимига қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар, берилган имтиёзлар, амалга оширилаётган ишлар ўзгача ёндашув, янги ғоялар асосида ёритиб берилиши лозим.  (3-5 дақиқа давомида)

Танловда видеолавҳалари энг яхши деб топилган 3 та фуқаролар йиғини Мустақиллик байрами арафасида тақдирланади. 

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган видеолавҳалар жорий йилнинг
25 август кунига қадар қабул қилинади ҳамда бошқарманинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиб борилади. 

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилиш