Таъкидлаш жоизки, «The Mercury Group» 1963 йилда ташкил этилган бўлиб, 10 та давлатда фаолиятини олиб боради. Ўз мижозларига энергетика, оғир саноат, хом ашё, тайёр маҳсулотлар, технология ва ускуналар етказиб бериш билан шуғулланади. Компания халқаро миқёсда тобора ривожланиб, дунё бозорларида кўплаб мижозларга эгадир. Компаниянинг АҚШ, БАА, Буюк Британия ва Россияда ўз ваколатхоналари мавжуд.
Учрашувда меҳмонга бугун Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва преференциялар, республикамизнинг сармоявий ва экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда жаноб Муҳаммад Асиф махсус пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида эканлигини маълум қилди. Хорижлик меҳмоннинг сўзларига кўра, у маҳсулотларни кейинчалик ташқи бозорларга олиб чиқиш, хусусан, Европа бозорларига экспорт қилиш бўйича ташаббусларини маълум қилди. «The Mercury Group» раҳбари Ўзбекистонда тайёрланган маҳсулотлар намуналари билан танишиш мақсадида «GoʼZal Biznes Plyus» ва «Comfort Leather Shoes» МЧЖларда бўлиб ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Корхоналарнинг маҳсулотлари мазкур хорижий компанияга маъқул келиб, намуналар БАА ва Буюк Британияга жўнатиладиган бўлди.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.