Аёллар ўртасида 10 метр масофадан пневматик милтиқдан отиш бўйича ўтган беллашув жамоамиз учун омадли тугади. Финал дастурида иштирок этган 3 вакилимиздан 2 нафари якунда олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.
«Альтын-Мерген» номли анъанавий мусобақанинг ушбу дастурида Мухтасар Тоҳирова энг яхши натижани қайд этган бўлса, Александра Давидова бронза медали билан тақдирланди.
Мусобақа давом этмоқда. Ушбу турнирдан сўнг жамоамиз июнь ойида Бокуда ўтадиган Жаҳон кубогига тайёргарликни давом эттиради, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.