36 ёшли тўпурар кетма-кет учинчи ўйинда гол урди. Бу сафар аргентиналик футболчи “Орландо Сити”га қарши Лига кубоги баҳсида ҳисобни очди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Месси тўпни дарвозабон ҳудудида қабул қилиб олди ва уни дарвозага йўналтирди.

Учрашувнинг 10 дақиқасидан сўнг “Орландо” ҳисобни тенглаштирди – уругвайлик ярим ҳимоячи Сезар Араухо рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида Лионель Месси ва унинг жамоадошлари яна олдинга чиқиб олишди – ўйининг 51 дақиқасида венесуэлалик Жозеф Мартине пеналтидан гол урди.

Мессининг ўзи ўйиннинг 72 дақиқасида яна ўз номини таблога ёздириб қўйди – бу сафар ўнг оёғи билан гол урди.

Шу тариқа учрашув 3:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Жаҳон чемпиони янги клубга ўтганидан бери 3 та ўйинда 5 марта гол урди, деб хабар беради tengrinews.kz.