Шу йил ёзда  футбол юлдузи Лионель Мессининг ПСЖ билан келишуви  якунига етади ва у ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги айтиляпти.

El Chiringuito хабарига кўра, футболчининг агенти саналмиш отаси Хорхе Месси ва бошқа вакиллари Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Улар Мессига қизиқиш билдираётган “Ал-Ҳилол”дан йиллик 300 миллион евро, 2 йиллик шартнома учун 600 миллион евро сўраган. Қайд этилишича, Месси Саудияда Криштиану Роналдудан кўпроқ маош олса, ушбу чемпионатга кўчиб ўтиши мумкин.

Аввалроқ Роналду “Ан-Наср”да йиллик 200 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.