Аргентина сардори Лионель Месси ЖЧ-2022да қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблашини айтиб ўтди.
“Имконимиз бўлиши билан бошқа жамоаларнинг ўйинларини ҳам кузатяпмиз.
Турнир бошида айтганимдек, Бразилия жуда яхши ўйнаяпти. Улар Камерунга ютқазганига қарамай, Франция каби асосий фаворитлардан бири бўлиб қолмоқда.
Испания плей-оффга иккинчи ўрин билан йўл чиққан бўлса-да, жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Улар тўпни эгаллаганида нимани хоҳлаётганини аниқ билади ва тўпга жуда кўп эгалик қилади”, дея Мессининг сўзларини келтиради Ole.
Мессидан олдин Польша термаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Бразилия ва Аргентина чемпионат фаворити, деб атаганди.