Хабарга кўра, пост муаллифлари шарҳ ёзишга фақат дўстлари ёки белгиланган обуначиларга рухсат берувчи стандарт созламалар ҳам чекланмоқда. Шунингдек, компания Facebook фойдаланувчилари учун шарҳларни оммавий ўчириш ҳамда профилларни блокировка қилишни осонлаштирди.
Ушбу ўзгаришлар Meta Фаластинни қўллаб-қувватлашга қаратилган хабарларни “бостириш”да айбланаётгани фонида амалга оширилмоқда.