Бунинг оқибатида эса ортидан келаётган 14-сонли ҳаракат таркиби бекат банд бўлгани сабабли, бекат кириш светофори олдида 5 дақиқа вақт мобайнида тўхтаб турган.

Носозлик кузатилган ҳаракат таркибидаги йўловчилар бекат платформасига туширилган ва бу ҳаракат таркиби 09:02 да текширув йўлаги томон юборилган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.

Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўралди.