Конференция Франциянинг Версал шаҳрида Халқаро тарози ва ўлчовлар бюросининг навбатдаги 27-Бош йиғилиши доирасида ўтказилди.

Унда аъзо мамлакатлардан қатнашувчилар томонидан “Метрологияга бўлган эҳтиёжлар” ҳисоботи, Глобал рақамли трансформация ва халқаро бирликлар тизими, Халқаро катталиклар тизими (SI) префикслари диапазонини кенгайтириш, халқаро вақт бирлиги UTCдан фойдаланиш ва келажакдаги ривожланиш, Метрик конвенциясига риоя қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Институт масъуллари конференция кун тартибига асосан маъруза ўқиди.