Жумладан, пойтахтимиз ҳамда Тошкент вилоятида ўтказилган кузатувларда хариталаш ва рўйхатга олиш ишларини бажариш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.
Мультииндикатор кластер кузатувлари (МИС)ни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳолининг яшаш шароитлари тўғрисида маълумотлар йиғишдир. MICS – 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар билан ўтказилган сўровнома натижалари, 5 ёшгача бўлган болалар тўғрисида (оналари ёки васийларидан олинган) аниқ маълумотлар, аҳоли турмуш даражаси, яшаш жойи (шаҳар ёки қишлоқ) ҳамда жинси бўйича тўпланган барча маълумотларни мамлакатлар миқёсида халқаро даражада таққослаш имконини беради.
2019 йил 24 июлда Вазирлар Маҳкамасининг «2020–2021- йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор асосида ҳукуматимиз БМТнинг болалар жамғармаси — UNICEFнинг техник кўмагида мамлакатимизда оналар ва болалар турмуш тарзига оид муҳим статистик маълумотларни шакллантириш бўйича кузатув ўтказиш борасида турли чора-тадбирларни амалга оширяпти, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.
Кузатув жараёнларига масъул бўлган интервьюерлар ва супервайзерлар аҳолига MICS бўйича кенг тушунча беряпти.