Айни дамда Поп тумани Баркамол авлод масканида вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова миграциядан қайтган хотин-қизлар билан учрашиб, улардаги мавжуд муаммоларни ўрганмоқда.
Учрашувда ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиб, бандлигини таъминлаш, уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаб, субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш, соғлигида шикояти бўлган аёлларни бепул даволаш чоралари кўрилди.
Шунингдек туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда соғлиқни сақлаш бўлими масъул ходимларига мазкур фуқаролардаги масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.