Баъзи касалликлар қулоқ шанғиллашини келтириб чиқариши кузатилган:
— Мигрен (вақти-вақти билан тутадиган қаттиқ бош оғриғи) —бошнинг чап ёки ўнг томони қаттиқ оғриб, ўша томон қулоқда ғалати товушлар эшитилади;
— Юрак, қон-томир касалликларида эса қулоқ тизимидаги шовқин юрак уришига ўхшаш бўлади;
— Бўйин остеохондрозида ҳам қулоқда дукиллаш эшитилади.
Сабабини аниқлаш учун биринчи навбатда ЛОР шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қулоқдаги шовқинлар оғриқли бўлса-ю, ўз вақтида даволанмаса, тиниқиб ухлашга ҳалал бериши, хавотир ва стрессни келтириб чиқариши мумкин.
Шовқин билан бирга доимий бош оғриғи, юрак соҳасида санчиқ ва оғриқлар кузатилса, ҳамда бош айланиб, кўз олди қоронғилашса, кўнгил айниши пайдо бўлса, бу қулоқ саратони каби оғир касалликнинг белгиси бўлиши мумкин.
Феруза Мухторовна тайёрлади