3,9 балли зилзила институт мутахассислари томонидан соат 16.59 да рўйхатдан ўтказилди. Унинг эпицентри Милан шаҳридан атиги 6 км ғарбда, ер юзасидан 56 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила Италия “шимолий пойтахти”нинг турли ҳудудларида, шунингдек, унинг чеккаларида ҳам сезилган. Баъзи биноларнинг юқори қаватларида қандиллар чайқалган, мебеллар ҳаракатланган. Нима юз бераётганини билишга уринаётган фуқаролардан шаҳарнинг турли хизматларига юзлаб телефон қўнғироқлари келиб тушди. Бироқ, шаҳар ўт ўчириш бўлими ходимларининг сўзларига кўра, аҳолидан ҳеч ким ёрдам сўрамаган, қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган. Зилзила шаҳарда автомашиналар ҳаракатланишининг бироз секинлашишига ва маҳаллий Trenord темир йўл компаниясининг бир нечта поездлари кечикишига олиб келди.
“Бугунги кунда Миланда рўй берган ер силкинишини 500 йил олдин ушбу ҳудудда қайд этилган зилзила билан таққослаш мумкин. 5 балли кучли зилзила бу ерда 1396 йил 26-ноябрда содир бўлган. Унинг эпицентри ўша пайтда Монза шаҳрида бўлган (ҳозирги Милан шаҳар атрофи)”, — деди институтнинг Милан ваколатхонасини бошқарувчи Людзи.
Италияда амалда бўлган сейсмик хавфли зоналар таснифига кўра Милан майдони учинчи тоифага киради, яъни у ерда жиддий зилзилалар эҳтимоли “паст” деб ҳисобланади. Бу — миланликлар ўз шаҳарларида жуда кам учрайдиган ер юзасининг ҳозирги тебранишларидан жуда хавотирда эканликларини англатади.