Фарғона шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг кутлуғ 581 йиллигига бағишлаб ўтказилган адабий кечада сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти, солих амаллари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Адабий кечада “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими фаоллари, ўзбек мусиқали драма театри актерлари, устоз ва мураббийлар иштирок этди.
Алишер Навоий нафақат шеърият, балки меҳр ва саховат амалларида ҳам кўпга ибрат бўлиб келган. Ўз маблағи ҳисобидан 300 та бекат, 20 та кўприк, 17 та масжид, 10 та сўфийлар учун турар жой, 9 та ҳаммом, тегирмон ва шифохоналар қурдирди, камбағал қатламга ёрдам берган. Кўриниб турибдики, ўз даврида Алишер Навоий чинакам халқпарвар, адолатпарвар давлат арбоби сифатида ҳурмат, эътибор қозонган кишилардан бўлган.
Тадбир давомида, ёшлар ва театр ижодкорлари томонидан буюк шоир ҳаёт ва ижоди билан боғлиқ турли саҳна куринишлар намойиш этилди. Унинг қаламига мансуб шеър ва ғазал, куй-қўшиқлар ижро этилди.
Адабиёт, шеърият базмида фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар, устоз ва мураббийлар “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
вилоят бўлими матбуот хизмати