Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши оқибатида кичик портлаш юзага келди.
Бу ҳақда ЎзА Миллий гвардиянинг маълумотига таяниб хабар берди.
Айтилишича, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда.
Ҳолат юзасидан эса хизмат суриштируви тайинланган ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.