Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионатнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳар бир вазн тоифасидаги ғолиблар белгиланган меъёрларга мувофиқ олий ўқув юртларига имтиҳонсиз, имтиёз асосида талабаликка қабул қилинади.

Ҳам чемпионлик, ҳам талабалик бахтига муяссар бўлишни мақсад қилган полвонлар чемпионатда бор маҳоратини ишга солди. Якунда қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Ўсмирлар:

50 кг. – Жавоҳир Зокиров (Жиззах)

55 кг. – Шерзод Нормуродов (Навоий)

60 кг. – Бобомурод Мухторов (Андижон)

66 кг. – Алпомиш Шодиев (Сурхондарё)

73 кг. – Аҳрор Зиёдуллаев (Тошкент ш.)

81 кг. – Муҳаммадқодир Аманов (Бухоро)

90 кг. – Тўлқин Турдиев (Бухоро)

+90 кг. – Қурбонбой Ражабов (Навоий)

Қизлар

44 кг. – Муниса Эшқулова (Қашқадарё)

48 кг. – Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё)

52 кг. – Жумагул Отажонова (Хоразм)

57 кг. – Комила Қаҳҳорова (Сурхондарё)

63 кг. – Олия Ҳамидова (Қашқадарё)

70 кг. – Равзахон Адашева (Наманган)

+70 кг. – Покизахон Камолиддинова (Фарғона)

Илҳом РАҲМОНОВ