«Бугунги кунда Қўмита мамлакатимизда фаолият юритаётган 147 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти ҳамда хориждаги ватандошларнинг 38 та жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда яратилган қулай миллатлараро муҳит туфайли тожик, турк ва қозоқ миллатига мансуб аҳоли вакиллари томонидан 2020 йилда 7 та янги миллий маданий марказ ва 2 та дўстлик жамияти ташкил этилди. 

Қўмитанинг давлат ижтимоий буюртмасига асосан 2020 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш учун 600 млн сўм маблағ, шунингдек 1,45 млрд сўмлик грант ажратилди».