Турксой ташкилоти шундай мақомга эга бўлган шаҳарда ташкилотга аъзо давлатларнинг санъати ва маданиятини кўрсатиб берувчи фотокўргазма ташкил қилишни ҳам анъанага айлантирган.
Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро форуми доирасида ҳам ана шундай кўргазма ташкил қилинди. Суратлар кўргазмасидан кўп асрлик тасвирий ва амалий санъатимизнинг энг сара намуналари жой олган бўлиб, бу эса форум меҳмонларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири