Миллий палата раиси Ровшан Изамов 2021 йил 21 майда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими юртдошларимизга кўрсатиладиган тиббий хизматнинг сифатини доимий равишда ошириб бориш учун энг илғор услубларни ўзлаштиришни мақсад қилганлигини таъкидлади.

Ўз ўрнида Германия ҳамкорлик компанияси асосчиси ва унинг бош директори Михаиль Фогт Ўзбекистоннинг муттасил ривожланиб бораётган соғлиқни сақлаш тизими энг илғор муаллиф-компанияларда ва сўнги авлод технологияларини ишлаб чиқарувчиларда катта қизиқиш уйғотаётганини алоҳида таъкидлади.

Томонларнинг фикрлари энг аввало инновацион тиббий ускуналарнинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдалана оладиган мутахассислар тайёрлаш зарурлигида уйғунлашди. Р. Изамов ташаббуси билан томонлар скрининг бўйича дастлабки лойиҳа имкониятини кўриб чиқадилар. Бу эса Ўзбекистоннинг ҳудудларидаги шифокорларига инновацион немис ускунасини ўзлаштириб олиш, унинг иш режимидаги натижаларини таҳлил этиш имконини беради, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

Германия томонига Миллий палатанинг мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятидаги ҳудудий бўлинмалари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ундай лойиҳани ишга тушириш учун шароитлар мавжуд эканлиги ҳақида маълумот берилди.