Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Социал туризм ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Фестивалда 100 нафар алоҳида эҳтиёжли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия тадбирлари, маданий дастурлар ва кўнгилочар томошалар ташкил этилади.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ҳунарманд усталар иштирокида “Қўғирчоқлар байрами” номи остида кўргазма-ярмарка бўлиб ўтади.

Ярмарка 1 июнь куни соат 10:00 дан 20:00 гача давом этади.

Болалар томошалари эса соат 18:00 дан бошланади.

Тошкент шаҳар аҳолиси ва пойтахт меҳмонларини болалар билан биргаликда ушбу фестивалга таклиф қиламиз, дея хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги.