Учрашувда ОАВлари вакиллари томонидан партия Андижон вилоят Кенгаши 2020 йилнинг ўтган олти ойи давомида uza.uz сайтида 50га яқин, Дийдор радиосида 100дан ортиқ, Иқбол газетасида 20га яқин, унинг расмий сайтида ҳам 20дан ортиқ, Андижоннома газетаси 50дан ортиқ, yuz.uz сайтида 20га яқин чиқишларни амалга оширилганлиги эътироф этилди.

Тадбирда сўз олган Дийдор радиоси бошловчиси Бахтиёр Мўминов партия дастурида оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлигини таъминлаш, уларни халқ билан мулоқот учун эркин минбарга айлантиришни қўллаб-қувватлаш, ОАВга оид қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, босма ва электрон воситаларни давлат томонидан моддий қўллаб-қувватлаш каби вазифалар белгиланганлиги ва шундан келиб чиқиб партия тизимида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, улар орқали жамоатчилик билан алоқаларни кучайтириш масалаларига катта аҳамият берилаётганини таъкидлади.

Тадбир сўнгида партия матбуот ва ОАВлари ҳодимлари ўртасида доимий ва самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид истиқболли режалар тузилиб, вазифалар келишиб олинди.

ЎзМТДП Андижон вилоят

Кенгаши Ахборот хизмати