Миллий терма жамоамиз рақибни Тошкентда «Локомотив» стадионида қабул қилса, У-19 ёшлар терма жамоамиз Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида меҳмон бўлади. Ёшлар терма жамоаларининг ўйини Тошкент вақти билан 17:00 га белгиланган. Тошкентдаги баҳс эса 19:00 дан бошлаб старт олади.

Миллий терма жамоамиз тожикларга қарши 8 та учрашувда қатнашиб, 4 бор ғалаба қозонган, 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган бўлса, 1 та ўйинда имкониятни бой беришган. Ҳамюртларимиз Тожикистон терма жамоаси дарвозасини 16 бор ишғол этиб, 8 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган.