Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:
Облигация тури: Марказий банк облигациялари;
идентификацион рақам: 21055CBUSS;
бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;
жойлаштириш санаси: 2022 йил 9 март;
чиқарилиш ҳажми: 600 000 000 000 (олти юз миллиард) сўм;
муомала даври: 60 кун;
облигацияларнинг сўндириш санаси: 2022 йил 8 май;
мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;
даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30– 12:00;
аризаларни қондириш вақти: 12:00;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.