Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21055CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;

жойлаштириш санаси: 2022 йил 9 март;

чиқарилиш ҳажми: 600 000 000 000 (олти юз миллиард) сўм;

муомала даври: 60 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2022 йил 8 май;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30– 12:00;

аризаларни қондириш вақти: 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.